Сурия пойтахтига Води-Барада водийсида жойлашган асосий чашмадан сув етказиб бериш 60 фоизга тикланди. Бу ҳақда журналистларга БМТ бош котиби расмий вакили Стефан Дюжаррик хабар берди. У шунингдек жангарилар қўпорувчилик ҳаракати натижасида зарар кўрган булоқ ва сув қурувлардаги таъмирлаш ишлари ҳақида тўхталиб ўтди.

"Дамашққа Води-Барададаги булоқдан сув етказиб бериш аҳоли истеъмол талабининг 60 фоизига тикланди. Бу бир қанча таъмирлаш ишларидан сўнг рўй берди", - деди Дюжаррик. Унинг эслатишича, Дамашқ ва унинг атрофидаги тахминан 5,5 миллион аҳоли ўтган йил декабрь ойидан буён тоза сув таъминотидан бутунлай маҳрум бўлган.

Сурия Араб Республикаси қуролли кучлари қўмондонлиги якшанба куни Води-Барада водийси узра назорат ўрнатиш бўйича амалиёт ижобий якун топганини эълон қилди. 
"Хавфсизлик ва барқарорлик пойтахтдан ғарбда жойлашган Бсима, Айн-Ходра, Дейр-Мукрин, Айн-ал- Фижи, Дейр-Канун, Кфир-Зайт, Ал-Ҳусайния, Кафр-ал-Авамид, Бурхолия, Вафра ва Сук-Водида тикланди", - дейилган ҳужжатда. Гувоҳларнинг хабар беришича, бу ерларга қочқинлар оилалари қайта бошлаган.

БМТ бош котиби расмий вакили хабар беришича, бутунжаҳон ташкилотининг Води-Барада водийсидаги шериклари бу тумандан ҳарбий ҳаракатлар туфайли қочиб кетган тахминан 17,5 минг киши ўз уйига қайта бошлаганини маълум қилган.