Боливияда мамлакат президенти Эво Моралес шарафига музей очилди, деб хабар берди Reuters. Кўргазма мажмуаси қиймати 7 миллион доллар атрофида экани айтилди

Давлат раҳбари музейни қуриш ҳақида 2006 йилда Боливиядаги президентлик сайловида мамлакат туб аҳолисининг илк вакили сифатида ғалаба қозонганидан сўнг топшириқ берган. Янги мажмуа Моралесга тақдим этилган юзлаб совғалар, шунингдек турли фотосуратлар, видеоёзувлар ва археологик экспонатларни сақлашга мўлжалланган. 

«Бу шаҳар мени улғайтирган, бу шаҳар мен ҳақимда қайғурган, мен айтмоқчиман «Раҳмат, биз ишлашда давом этамиз», - дея маълум қилди Оринокада таваллуд топган Моралес музейнинг очилиш маросимида. 

Демократик ва маданий инқилоб музейи Боливия тарихидан ҳикоя қилади, унда шунингдек амалдаги президент ҳақида алоҳида эслаб ўтилган. Мажмуа жиддий танқидга сабаб бўлди, кенг жамоатчилик уни маблағларни ҳавога совуриш деб атаган. Шунингдек таъкидланишича, музей туристларни узоқ ерда жойлашгани учун ўзига жалб эта олмайди.

Аввалроқ Моралес Боливия президенти сайловларида яна бир бор иштирок этишга рози бўлгани хабар қилинганди.