Лондоннинг «Челси» клуби раҳбарияти ёзги трансферлар вақтида таркибни кучайтириш учун Антонио Контега 100 миллион фунт ажратади.

Daily Mirror нашри тарқатган хабарга кўра, Антонио Конте 3 нафар футболчини жамоага олиб келмоқчи. У   биринчи навбатда «Реал» ҳужумчиси Алваро Моратани Лондонда кўришни истайди. Шунингдек, унинг шорт-листидан «Саутгҳемптон» ҳимоячиси Виржийл ван Дейк ҳамда «Селтик» ҳужумчиси Муса Дембеле бор