Якунланиб бораётган 3 февраль Ўзбекистон ва жаҳонда юз берган турли воқеа-ҳодисаларнинг энг саралари Kun.uz дайжестида.

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги бир қатор қурилишлар билан яқиндан танишди

Президент Чилонзордаги янги йўл ўтказгич қурилаётган ҳудудда бўлди

Шунингдек, Сергелида ер усти метроси қурилишини бориб кўрди

Бундан ташқари, «Тошкент металлургия заводи» қурилиши билан танишди

У Тошкентнинг 10 туманида 10тадан кўп қаватли уйлар қурилишини маълум қилди

Давлат раҳбари Тошкент шаҳридаги Халқ қабулхонасига ташриф буюрди

Шавкат Мирзиёев Тошкентдаги муз саройи қурилишини бориб кўрди

Ўзбекистоннинг бошқа жабҳаларида

Тошкент Архитектура-қурилиш институти учун янги бино қурилмоқда

Самарқанд шаҳри ҳокими ўзгарди

Тошкентда МАЗ йўловчи автобуслари тақдимоти ўтказилди

Тошкент шаҳрида дарахт бир неча автомобиль устига қулади

Жаҳонда

2 февраль кечки пайт Париж яқинидаги Нуази-ле-Гран коммунасида портлаш юз берди.

2017 йил 2 февраль куни АҚШ ҳарбий-денгиз кучларининг ракета эсминеци Porter Қора денгизга кирди.

Калифорния штатининг собиқ губернатори, Ҳолливуд актёри Арнольд Шварценеггер АҚШ президенти Дональд Трампдан ўзининг Оқ уйдаги жойини бўшатиб беришни сўради

Париждаги Лувр музейи жойлашган ҳудудга номаълум шахс пичоқ билан қуролланган ҳолда бостириб киргач, ҳарбийлардан бири ўт очган.

Марказий Осиёдан Жанубий Осиёга электр энергия савдоси йўлга қўйилади

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Суриянинг Раққа шаҳрига ҳал қилувчи ҳужум режасини рад этди.

Ҳиндистон жанубидаги Ченнаи шаҳрилик тиббиётчилар аёл бошидан суваракни чиқариб олишди.

Америкалик олимлар уйқунинг мақсадини аниқлашди

Спорт

Ямайкалик спринтер, 8 карра Олимпия чемпиони Усейн Болт 2017 йилги жаҳон чемпионатидан кейин иштирокларини якунламоқчи.

Эрон жамоаси Сервер Жепаровни бошқа жамоага ижарага берди

«Sport» телеканали Италия ва Франция чемпионатлари трансляцияси ҳуқуқини сотиб олди

Лола Каримова-Тиллаева Ўзбекистон гимнастика федерацияси президентлигига қайта сайланди

Лэмпарднинг мухлислар билан хайрлашув мактуби