АҚШ президенти Дональд Трамп Coca-Cola компаниясидан Мексика ва Лотин Америкасида ўз маҳсулотларини ишлаб чиқаришга барҳам бериш ёки қисқартиришни талаб қилиш ниятида. Бу ҳақда Denuncia leaks портали хабар қилмоқда.

Давлат раҳбарининг бу режалари Coca-Cola компанияси Оқ уйнинг янги иммиграция сиёсатига қарши норозиликларга қўшилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. 

Компания интернетда #OrgullosoDeSer (#бўлишдан фахрланаман) номли акцияни йўлга қўйди. Бундан кўзланган мақсад, АҚШда яшайдиган лотин америкаликлар ўзларининг миллий мансубликларидан фахрланишларини исботлашдир. 

Бундан аввалроқ, мексикалик фаоллар Америка, шу жумладаан Coca-cola маҳсулотларини бойкот қилишга чақирган эди.