Дунёдаги биринчи ихтисослаштирилган Belmond Royal Scotsman поезди таркибидаги Bamford Haybarn Spa спа-вагони Шотландия бўйлаб апрель ойида қатнай бошлайди. Бу ҳақда Belmond туристик компаниясининг матбуот релизида хабар берилди.

Bamford Haybarn Spa спа-зонасида иккита кабинет бўлади. Хусусан, муолажалар йоганинг нафас олиш амалиёти ва японларнинг шиацу – иссиқ тошлар ёрдамидаги уқалашидан иборат.

Belmond Royal Scotsman саёҳатчиларни Шотландиядаги давомийлиги икки-етти сутка бўлган турли йўналишлар бўйича олиб юради. У жорий йилда апрель ойидан октябрь ойи охирига қадар қатнайди.

Маълумот учун, Британиянинг Belmond компанияси Бирлашган Қироллик, Европанинг бошқа давлатлари, шунингдек, Осиё ва Жанубий Америка бўйлаб темир йўл қатновларини ташкиллаштиради.

Фирма ноябрда Лондон чеккасида яшовчи ҳамда Англия пойтахтига ишлаш учун борувчиларга оддий электричка ўрнига қимматбаҳо вагонлардан иборат поездни тақдим этди.