Эрон ташқи ишлар вазирлиги раҳбари Муҳаммад Жавод Зариф Теҳрон АҚШ таҳдидларидан хавотирда эмаслигини маълум қилди, деб хабар бермоқда Reuters агентлиги.

“Эрон таҳдидлардан хавотирда эмас... Биз ҳеч қачон уруш бошламаймиз, бироқ ҳимоя жиҳатидан фақатгина ўзимизга таянишимиз мумкин”, - деб ёзди Зариф Твиттердаги саҳифасида.

Аввалроқ АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон ракета синовларига ҳарбий жавоб берилиши мумкинлигини айтганди.