Facebook’нинг iOS ва Android’га мўлжалланган мобил иловасида “Кишиларни топиш” (Discover People) янги функцияси пайдо бўлди. У яқин орадаги тадбирга бориш учун йўлдош топиш, иш бўйича ҳамкасблар билан маълум бир вақтни белгилаш ёки учрашув учун жуфт топиш имконини беради. У 2016 йилнинг кузида Янги Зеландия ва Австралиядан бўлган фойдаланувларга тақдим этилди, энди эса компанияда функция бутун дунё бўйлаб амалга татбиқ этилиши маълум қилинган.

“Кишиларни топиш” функцияси яқин дўстлар, тадбирлар ва гуруҳ ҳақидаги маълумот акс этган қисмда жойлашган. Сиз бўлимга кириш тугмачасини босганингиздан сўнг, ўзингизни таништиришингиз лозим бўлади: кимни ва нима учун қидираётганингиз ҳақида қисқача хабар ёзиб юборишингиз ва актуал фотосуратни жойлаштиришингиз керак.

Пастда ўзига йўлдош излаётган яқин танишлар, бошқа кишилар, шунингдек, бўлиб ўтган ва энди кутилаётган тадбирлар рўйхати чиқарилади. Рўйхатда сизнинг дўстларингиз йўқ, сабаби функция янги инсонлар билан таништиришга мўлжалланган. 

Facebook матбуот хизматининг хабар беришича, функция бутун дунё бўйлаб ишлашни бошлади ва фойдаланувчиларга қизиқиш бўйича дўстларни топиш ҳамда ҳамкасблар ёки қўшниларни яхшироқ билишга ёрдам беради.

Techcrunch’нинг таъкидлашича, кўплаб фойдаланувчилар янги функцияни аксарият инсонлар саҳифаларни умумий тадбирлар орқали кириб, томоша қилишлари туфайли баҳолай олишмайди. Одатда, тадбир иштирокчилари рўйхати очиқ бўлади ва “Кишиларни топиш” бўлими орқали кириб, маълум бир инсон ҳақидаги маълумотларни бемалол кўриш мумкин.