ФИФА Sportradar спорт агентлиги билан ҳамкорлик қилади. Бу агентлик учрашувлар спорт тамойиллари асосида ўтказилишини назорат қиладиган дунёдаги етакчи компаниялардан бири ҳисобланади. Sportradar фаолияти спортнинг 13 турига тааллуқли бўлиб, унинг ходимлари букмекерлик идораларини кузатиб боради.

ФИФА расмий сайтида келтирилишича, томонлар тегишли келишувни имзолашган. ФИФА президенти Жанни Инфантинонинг сўзларига кўра, шу орқали ташкилот футболдаги қинғирликлар ва келишилган учрашувларни аниқлаши мумкин бўлади.

«ФИФА Sportradar билан ҳамкорлик қилади. Бундан мақсад ўз дастуримизни мустаҳкамлаш ва кучайтиришдир. Бу ФИФА учун биринчи даражали масала. Келишилган учрашувлар футболни севувчи барчанинг муаммосидир», деган Инфантино.