Федерал қидирув бюроси (ФҚБ) “Барселона” футбол клуби собиқ президенти Сандро Роселга нисбатан тергов бошлади. Бу ҳақда Cadena Ser нашри хабар берди.

Манба маълумотига кўра, ФҚБ Роселни пулларни ювиш, интернет ёрдамида фирибгарлик қилиш ва бошқа жиноятларни содир этишда гумон қилмоқда. Шу сабабдан ФҚБ Мадриднинг 3-рақамли судидан Роселга тегишли офисларда зарур текширувлар ўтказишни сўради. Каталония клуби собиқ раҳбарига яқин кишиларнинг маълум қилишича, Росель офисларида ҳозирча текширувлар ўтказилмаган.

Маълумот учун, ФҚБ АҚШнинг ички разведка органи ва федерал ҳуқуқни муҳофаза қилиш тузилмаси саналади.