Хитой ТИВ расмий вакили Лю Кан АҚШнинг Жанубий Корея республикаси ҳудудида ракеталарга қарши мудофаа (РҚМ) тизимларини жойлаштиришига мутлақ норозилик билдирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилмоқда.

Хитой ташқи ишлар маҳкамаси ходими Пекинда бўлиб ўтадиган ҳар кунлик матбуот анжуманида шу ҳақда сўз юритган. Сеул маъмурияти, расман АҚШ РҚМ тизимини ўз ҳудудида жойлаштиришини маълум қилгач, Лю Кан баёнот билан чиқиш қилган. 

Аввалроқ, Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис ўзининг илк хорижий сафари доирасида Кореяга ташриф буюргани ва миллий мудофаа вазири Хан Мин Гу билан THAAD РҚМ тизимларини Кореяда жойлаштириш масаласини муҳокама қилгани ҳақида хабар қилган эдик.