Tata компанияси ихчам ўрта моторли спорткар ишлаб чиқди. У Tamo номли янги суббренд остида тақдим этилади. Моделнинг сериядан аввалги варианти Женевада март ойида ўтказиладиган автосалонда намойиш этилади.

Autocar нашрининг хабар беришича, янгилик компания ичида Futuro деб аталмоқда. Спорткар дизайни Opel Speedster йўналишида тайёрланади.

Кутилишича, Tamo Futuro 1,2 литрли 180 от кучига эга турбомотор билан жиҳозланади. Модель асосида пластик ва алюминийдан тайёрланган платформа бўлади. Tata Motors карбон ва бошқа қиммат материаллардан иқтисодиёт жиҳатидан воз кечди. Тахминларга кўра, Futuro тахминан 800 килограмм келади.

Ҳиндистон автомобиль ишлаб чиқарувчисига кўра, Futuro бир йилда 250 автомобиль нусхада чиқарилади. Модель қиймати тахминан 2 миллион 500 минг рупий ёки 37 минг АҚШ доллари бўлиши кутилмоқда.

Tamo Futuro’нинг серияли нусхаси сотуви 2018 йил ўрталаридан бошланиши режалаштирилган.

Tata’да таъкидлашларича, Tamo суббренди бутун дунё бўйлаб янги технологиялар ишлаб чиқишга ихтисослашган стартаплар ва компаниялар билан ҳамкорлик учун фойдаланилади. Tata Motors’нинг хабар беришича, биринчи Tamo машинаси «катта инвестиция талаб этмайдиган ва кичик ҳажмларда ишлаб чиқарилувчи» модель бўлади.