«Вольфсбург» ҳимоячиси Рикардо Родригес Италиянинг «Интер» клубига ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Calciomercato нашри хабар тарқатди.

Манба берган хабарга кўра, «нерадзурри» швейцариялик футболчини ёзги трансферлар бозорида сотиб олиш бўйича келишувга эришган. Миланликлар шунингдек Родригес билан шахсий шартнома бўйича келишиб олган. Унга кўра, Родригес «Интер» билан  5 йиллик шартнома тузади ва йилига 5 миллион евро маош олади.

Хабар қилинишича, «Интер» «Вольфсбург» футболчи учун талаб қилаётган 22 миллион еврони тўлашга тайёр эканини билдирган.

Эслатиб ўтамиз, Рикардо Родригесни сотиб олиш учун Европанинг гранд жамоалари, жумладан «Реал», «Манчестер Сити» каби клублари даъвогарлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.