Аввал Қозоғистон бош вазири ўринбосари лавозимини эгаллаган Имангали Тасмагамбетов Қозоғистоннинг Россиядаги янги элчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Қозоғистон президенти матбуот хизмати маълум қилди.  

"Давлат раҳбари ҳукуматнинг кенгайтирилган йиғилиши якунларига кўра берган баёнотида Имангали Тасмагамбетовни Қозоғистоннинг Россиядаги фавқулодда ва мухтор элчиси қилиб тайинлаш қарори ҳақида эълон қилди", деб айтилмоқда матбуот хизматининг фейсбукдаги расмий саҳифасида жойлаштирилган хабарда.