Покистонлик 14 ёшли Аҳмад Хон исмли ўсмир ўзининг антиқа қобилияти эвазига интернетда оммалашиб кетди. Гап шундаки, бола кўзини кўз косасидан бир сантиметр ташқарига чиқара олади. Бола ўзининг "суперқобилиятини" намойиш қилган видео интернет фойдаланувчиларни лол қолдирди.   
  
"Ўтган йили мен нимадир қилиб туриб, қовоғимга текканимда кўзим ташқарига чиқиб кетди. Мен кўзимни шикастлаб олдим деб ўйлагандим, бироқ кейинроқ бу зиён келтирмаслигини тушундим", деб айтмоқда ўсмир.

Бола Покистонда машҳур бўлиб кетди. Ундан маҳаллий телекомпаниялар бир неча маротаба интервьюлар олишган. Хоннинг айтишича, мактабдошлари унинг антиқа қобилияти сабабли ундан ҳайиқиб туришади. Ҳозирда ўсмирда мақсад пайдо бўлди – у ўз қобилияти билан Гиннесс рекордлар китобидан жой олмоқчи.