Беларусь республикаси Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлса, мамлакатдаги хўжалик юритувчи субъектларга берилган барча имтиёзларни бекор қилишга тўғри келади. Республика президенти Александр Лукашенко шундай баёнот берди.

Ҳозирда, Беларусь ЖСТга аъзо бўлишга доир музокаралар жараёнини олиб бораяпти. 

"Ҳамма ЖСТга киришни хоҳлайди. Биласизми, ЖСТда имтиёзлиларга қандай муносабатда бўлишади? … Эртага натижа берадиган нарсаларга имтиёзлар тақдим этамиз… Биз шундоғам имтиёзлилар мамлакатимиз. Бундан ортиқ йўл йўқ", — деган Лукашенко Минскда журналистларга.