Беларусь президенти Александр Лукашенко Украина шарқидаги вазият учун жавобгарлик Украина президенти Пётр Порошенко зиммасида эканлигини айтди. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда

"Жавобгарлик, биринчи навбатда, уруш бораётган давлатнинг президенти зиммасида бўлади", деб айтди Лукашенко Донбассдаги ихтилофнинг авж олиши ҳақида.

Лукашенконинг айтишича, у Порошенко билан яхши муносабатда.

"Мен бу ерда Пётр Порошенкога танбеҳ бермоқчимасман, мен у билан яхши муносабатдаман. Бироқ мен доимо айтаманки, қандай вазият бўлмасин, барибир сени айблайверишади, чунки сен шу давлат президентисан", деб ўз фикрларига хулоса ясади Беларусь раҳбари.