Париждаги Лувр музейига номаълум шахс пичоқ билан қуролланган ҳолда ҳужум қилгач, ҳудуддан музей ходимлари ташриф буюрувчилар эвакуация қилинди.

Франция ИИВ раҳбари Брюно Ле Ру вазиятни "жиддий" деб атади.

Мамлакат бош вазири Бернар Казнёв эса бу ҳужумда теракт аломатларини кўрди.

Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум уюштирган шахс диний ҳайқириқларни айтган.

Ҳарбийлардан бири унга ўқ узиб, уни жароҳатлаган. Унинг ёнидан портловчи қурилма топилмаган.

Қайд этилишича, бу шахсда иккида рюкзак бор эди. У 4 нафар ҳарбийга ташланган ва улардан икки нафарига жароҳат етказган.

Полиция ушбу шахсга ёрдам бергани гумон қилинган яна бир шахсни қўлга олди.