Тармоқда товуқ томонидан синтезатор ёрдамида Американинг ватанпарварлик мусиқаси чалингани тасвирланган видеоролик тобора оммалашиб бормоқда.

Мэриленд штатида яшовчи Жокгу лақабли парранда мусиқа асбобининг клавишларини 1910 йилдаги America the Beautiful мусиқасига монанд тумшуғи билан босиб чиқади.

Ролик муаллифи Шеннон Майерснинг сўзларига кўра, товуқни мусиқа чалишга ўргатиш учун икки ҳафта кетган. Бундан ташқари, унинг айтишича, у “Паррандаларнинг мусиқий гуруҳи”ни ташкил этиш устида ишламоқда.