"CASA-1000 Тожикистон ва Покистон бўйича такрорий тендер эълон қилади" мақоласида («Avesta.tj», 31.01.17) таъкидланишича, CASA-1000 лойиҳаси муҳандислик хизматларини тақдим этиш учун пудратчи танлашга йўналтирилган такрорий тендер эълон қилади. Бу хизматлар Покистон ва Тожикистонда икки терминал станцияларини лойиҳалаш, таъминлаш ва ўрнатишга қаратилган. 

CASA-1000 лойиҳаси энергия кўп бўлган Марказий Осиёдан мазкур ресурс танқислиги кузатилган Жанубий Осиё мамлакатларига электр энергияси савдосини йўлга қўйишга йўналтирилган. Шу мақсадда тижорат ва институцион механизмлар, шунингдек электр энергиясини узатувчи инфратузилма яратиш режалаштирилган. 

Лойиҳа иштирокчилари бўлган мамлакатлар, бир томондан, аҳоли сони, иқтисодий ҳажми ва тараққиёт йўли, айниқса, энергетика сектори билан бир-биридан сезиларли даражада фарқ қилади.

Мазкур лойиҳа доирасида электр энергияси билан савдо қилиш учун трансчегаравий объект қурилади.