«Барселона» ҳужумчиси Лионель Месси раҳбарият яна бир ҳужумчи сотиб олишини истамоқда.

Don Balon нашри тарқатган хабарга кўра, Месси «Ювентус» аъзоси Пауло Дибала билан бирга тўп сурмоқчи.

Каталония клуби аргентиналик юлдузни қўлга киритишга қарши эмас ва бу ишда Мессининг таъсиридан фойдаланишга умид қилмоқда. Айнан у 23 ёшли Дибалани Туринни тарк этишга кўндириши керак бўлади.

Шу билан биргаликда «кўк-анорранглилар» жамоаси қаршисида бир муаммо бор. Клуб молиявий фэйр-плей туфайли, Дибалани фақат Луис Суарес кетган тақдирдагина харид қилиши мумкин.

Дибала эса «Ювентус»ни 2017 йил ёзидаёқ тарк этишни истамоқда.

Бундан аввалги хабарларда, Дибала «Реал»га ўтиши айтилганди.