«Манчестер Юнайтед» клубида «Атлетико» ҳужумчиси Антуан Гризманни харид қилиш борасида якдиллик мавжуд эмас.

Marca нашри тарқатган хабарга кўра, 25 ёшли футболчининг трансфери ғояси клуб раҳбариятига маъқул келмоқда. Бироқ, бош мураббий Жозе Моуриньо ушбу трансфернинг мақсадга мувофиқ эканига шубҳа билдирмоқда.

Гризманнинг шартномасида кўрсатилган товон пули 100 млн еврога тенг.

Бундан олдинроқ манчестерликлар жамоаси Гризманн билан шахсий шартнома масаласида келишувга эришгани, унга йилига 17,7 миллион евро миқдорида маош тайинланиши (жамоада Погба ҳам айнан шунча маош олади) ҳақида хабар берилганди.

Кейинроқ «МЮ» Гризманн ва «Бенфика» ҳимоячиси Виктор Линделеф учун 150 миллион евро сарфлашга тайёрлиги ҳақида хабар пайдо бўлди. 

Гризманнинг мадридликлар жамоаси билан амалдаги шартномаси муддати 2021 йилга қадар, унинг шартномасида бадал пули 100 миллион евро. Ушбу франциялик футболчи Испания жамоаси билан жорий мавсумда барча турнирлар доирасида 29 учрашув ўтказди ва 15 гол уриб, 6 голга ҳаммуаллифлик қилди.

«Мен ўзимга ким кераклигини биламан». Моуриньонинг ёз учун режалари