Никарагуада сиёсий бошпана топган Сальвадор собиқ президенти Маурисио Фунес молиявий жиноятларга эҳтимолий алоқаси бўйича иш доирасида сўроқ қилинади. Бу ҳолат Сальвадорнинг Манагуадаги элчихонасида рўй беради, деб хабар берди Сальвадор суд ҳокимияти вакиллари пайшанба куни.

Фунес Никарагуада 2016 йилнинг сентябрида қўним топди. Сальвадор олий суди ўтган йилнинг февралида кўпчилик овоз билан Фунесга нисбатан ноқонуний йўл билан давлат орттириш бўйича иш қўзғатиш ҳақида қарор қабул қилди. Гап тахминан 730 минг доллар ҳақида бормоқда. Давлат раҳбари бу маблағлар қандай йўл билан топилганига ойдинлик киритмаган. Фунес Сальвадор президенти лавозимини 2009-2014 йилларда эгаллаган.

La Prensa газетасининг хабар беришича, Сальвадор прокуратураси Фунес ҳимояси билан биргаликда собиқ давлат етакчиси элчихона биносида жавоб берадиган саволларни тайёрлайди, бироқ сўроқ айнан қачон ўтказилишига аниқлик киритилмади.