Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин мамлакат разведка маҳкамаси бошлиғи Ким Вон Хонни истеъфога чиқарди. У хизмат мавқеини суиистеъмол қилишда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда «Ренхап» ўз манбаларига асосан хабар берди.

Таъкидланишича, разведка собиқ раҳбарининг ҳарбий унвони ҳам пасайтирилган. Ким Вон Хон шунингдек коррупцияда ҳам айбланмоқда.

Манбалар сўзига кўра, разведка собиқ раҳбарида ўз унвонига тикланиш учун жуда ҳам кам имконият бор.

КХДР разведкаси бу борада изоҳ беришдан бош тортди.

2016 йилда мамлакат етакчиси Ким Чен Ин фуқароларга ҳукумат ҳақидаги суҳбат давомида истеҳзоли сўзлардан фойдаланишни тақиқлаганди.