АҚШ ҳукуматининг Эронга санкцияларни кучайтириш таклифи ортида долларнинг рублга нисбатан курси йил бошидан минимал қийматни янгилаб, 59 рублдан камроқни ташкил қилди.

Долларнинг курси Москва биржасидаги савдолар вақтида 59,14 рублгача (0,99 рубль пасайган), евроники эса 63,75 рублгача (1,01 рубль пасайган) пасайган. Шу куни аввалроқ доллар курси 58,56 рублгача ҳам пасайган.