Manchester Evening News нашри ёзишича, «Манчестер Юнайтед» жамоаси сардори Уэйн Руни клубини ўзгартириш ҳақида ўйламоқда.

Қайд этилишича, футболчи ва «қизил иблислар» жамоаси бош мураббийи Жозе Моуриньо ўртасида ихтилоф юзага келган.

Манба маълумотига кўра, ҳозирда футболчида Хитой ва АҚШ чемпионатларидан таклифлар бор. Хусусан, «Пекин Гоань» клуби Рунига йилига 32 млн евро миқдорида маош тўлашга тайёр.

Маълумот учун, ушбу футболчи «Юнайтед» сафида 2004 йилдан буён ўйнайди. Жорий мавсумда ушбу 31 ёшли футболчи барча турнирлар доирасида 29 учрашувда майдонга тушди ва 5 гол уриб, 12 голга узатма берди.

Transfermarkt.de порталида Рунининг трансфер баҳоси 30 млн евро этиб кўрсатилган, унинг «МЮ» билан амалдаги шартномаси 2019 йилгача.