Австралиялик олимлар меҳнат қилувчиларнинг соғлиғи учун максимал даражада қулай бўлган бир ҳафталик иш соатларини ҳисоблаб чиқишди. Бундай тадқиқот Social Science & Medicine журналида чоп этилди. У ҳақда Австралия миллий университети қисқача хабар берди.

Мутахассислар соғлом турмуш тарзини кечириш учун бир ҳафтада 39 соатдан кўпроқ ишламасликни тавсия қилишди. Агарда бу вақт ошса, экспертлар фикрича, бу ишчининг руҳий ва жисмоний ҳолатидаги бузилишларга олиб келади, сабаби инсон ўзига етарли даражада эътибор қарата олмайди.

Олимлар бундай хулосаларга деярли саккиз минг австралияликнинг иш куни ва улар соғлиғи жорий ҳолатини таҳлилдан ўтказиб келишган.

Мутахассислар бир ҳафтада 40 соатдан кўпроқ ишловчи мамлакатнинг 24-65 ёшдаги фуқаролари тахминан учдан икки қисмига меҳнат фаолияти учун сарф этиладиган вақтни қисқартириш тавсия этишди. Тадқиқот муаллифлари аёлларга алоҳида эътибор қаратган – улар ишдан ташқари уйда ҳам кўплаб юмушларни бажаради.