Қамашилик Башорат Асралова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳамда яккабоғлик Ойниса Бойқобилова фирибгарлик билан пул ишлаб олиш мақсадида ўзаро тил бириктиришади. Мўмайгина даромаднинг жилваси уларнинг кўзини қамаштиради.

“Ҳуқуқ” газетасининг ёзишича, икки аёл “Шўртаннефт-газ” унитар шўъба корхонасига ишга жойлаштиришни ваъда қилиб, фирибгарлик йўли билан танишлари Акмал Аҳмедовдан 2 минг АҚШ долларини санаб олишади. Уларнинг фириб тўрларига тушганларнинг иккинчиси Р.Алиев бўлди. У нуфузли корхонага ишга кириш учун фирибгар аёлларга 1300 АҚШ доллари берди.

Б.Асралова ва О.Бойқобилова жабрланувчи А.Аҳмедов ва Р.Алиевга имзо ва муҳри бўлмаган сохта буйруқни тақдим этишади ва қўлга киритилган пулларни ўзаро бўлиб оладилар.

А.Аҳмедовнинг аризасига кўра, СВОЖЖДЛҚК департаментининг Қамаши туман бўлими томонидан ҳуқуқбузарларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди ва суд ҳукми билан уларга тегишли жазо тайинланди.