АҚШлик актёр, Калифорния штатининг собиқ губернатори Арнольд Шварценеггер АҚШ президенти Дональд Трампга ўринлар билан алмашишни таклиф қилди. Актёр шу тариқа Трампнинг танқидига жавоб қайтарди. Жангари фильмлар юлдузи видеоёзув кўринишидаги ушбу жавобни твиттерда чоп этди.

Аввалроқ Трамп миллий ибодат нонуштасида "Юлдуз шогирд" телешоусида муваффақиятли иштирок этганини айтган ва Шварценеггер бошловчилик қилаётган шоунинг янги мавсумини паст рейтинглар учун танқид қилганди. 

"Улар катта юлдуз, Арнольд Шварценеггерни менинг ўрнимга олишди ва биз ҳаммамиз бундан нима чиққани биламиз", деб таъкидлаб ўтди Трамп.

Трамп ҳазиллашиб, залда тўпланган одамларни "Арнольд ва унинг рейтинглари учун ибодат қилишга" чақирган.

Актёр видеоёзувда Трампга иш ўринлари билан алмашишни таклиф қилган.

"Эй, Дональд, ажойиб ғоя бор: нима учун ўрин алмашиб кўрмаймиз, сен яна телевидениеда бошловчилик қиласан, чунки сен рейтинглар бўйича мутахассиссан, мен эса сени ишингни оламан ва одамлар ниҳоят яна тинч ухлай оладилар", деб айтган  Шварценеггер Трампга мурожаат қилиб.

Актёр вакили кейинроқ "Арнольд президент Трамп ўз рейтингларини яхшилашни бошлашига ибодат қилади, чунки бу рейтинглар янги президент учун тарихдаги энг ёмонларидир", деб айтилган баёнотни чоп этган.