Америкаликларнинг деярли ярми, мамлакат президенти Дональд Трамп АҚШ қаршисида турган муаммоларни "жуда тез" ҳал қилишга киришди, деб ҳисобламоқда. Американинг ижтимоий фикрни ўрганишга ихтисослашган Gallup институти ўтказган сўров натижалари шундан далолат беради.

Респондентлардан мамлакатнинг асосий муаммоларини ҳал қилишга киришган президент тезлигини баҳолаш сўралган. Тадқиқот натижасига кўра, 35 фоиз киши ишларнинг боришидан кўнгли тўқлигини айтган. 10 фоиз кишининг фикрича, Трамп муаммоларни ҳал этишда унчалик ҳам тезкорлик кўрсатмаяпти. Қолган 8 фоиз инсон жавоб беришга қийналган. Gallup институтининг қайд этишича, Трампдан аввалги президент Барак Обама фаолиятини 2009 йилда 63 фоиз америкалик маъқуллаган. 

Сўров иштирокчиларига, шунингдек, Трамп томонидан сўнгги кунларда қабул қилинган фармонларни баҳолаш сўралган. Шундай қилиб, сўралганларнинг 42 фоизи иммиграция фармонини қўллаб-қувватлаяпти, аҳолининг 38 фоизи Мексика билан чегарада девор қурилиши тарафдори бўлса, яна 36 фоиз фуқаро суриялик қочқинларнинг АҚШга киритмасликни маъқуллаган. 

Сўров 30 ва 31 январь кунлари 50 штатда ўтказилган. Унда 1018 киши қатнашган.