Афғонистонда 8 нафар полициячи бир террорчи қурбонига айланди. Бу ҳақида 3 февраль, жума куни Tolo News телеканалида хабар берилди

Манбага кўра, ўлдирилган полиция ходимларининг барчаси бир оила аъзолари бўлган. "Толибон" жангариси шимоли-ғарбий Фаряб провинциясининг Гард-Маршкар қишлоғидаги полициячиларни аввал заҳарлаган, кейин эса уйга кириб, уларга қарата ўқ узган. 

Телеканал бу воқеанинг қачон рўй берганига аниқлик киритмади, лекин террорчи ҳуқуқ-тартибот органларига тахминан 15 кун аввал таслим бўлганини маълум қилди.