АҚШ президенти Дональд Трамп твиттери орқали Калифорниянинг собиқ губернатори, Ҳолливуд актёри Арнольд Шварценеггерни губернаторликдаги муваффақиятсизлигини танқид қилди.

Бундан олдинроқ Шварценеггер Трампнинг муҳожирлар ҳақидаги фармонини танқид қилиб ўтганди.

Ундан олдин эса Трамп Шварценеггерни «Машҳур шахснинг шогирди» телешоусининг рейтинги пастлиги уни мазах қилганди.

Кейин эса актёр президентга ўринларни алмашишни таклиф этди.

Энди Трамп Шварценеггернинг Калифорния губернаторлиги лавозимидаги фаолияти жуда ҳам ёмон бўлгани, телебошловчилигида эса яна ҳам ёмонроқ ишлаётгани ҳақида ёзди.

«Аммо назарда тутиш керакки, у жуда қариди!» – дея қўшимча қилган президент.