АҚШ президенти Дональд Трампнинг набираси Арабелла хитойликларни Янги йил билан табриклаб, хитой тилида қўшиқ куйлаб берди.

Бу видеоёзув 5 ёшли қизчанинг онаси Иванка Трамп томонидан Instagram’даги ўз саҳифасида тақдим этилган.

«Арабелла Хитой тақвими бўйича Янги йил муносабати билан қўшиқ куйламоқда. Бу байрамона кунларда барчага йил ажойиб ўтишини тилаб қоламиз», - дея ёзган Дональд Трампнинг қизи.

Аввалроқ Иванка Трамп Хитой тақвими бўйича Янги йилни Хитойнинг Вашингтондаги элчихонасида нишонлагани хабар қилинганди.