Туркия бошчилигидаги коалиция ИШИД террорчилик гуруҳининг Суриядаги ал-Боб шаҳри яқинида жойлашиб олган жангариларга авиазарбалар берди. Бунинг оқибатида 47 жангари йўқ қилинди, деб хабар бермоқда Reuters турк ҳарбийларига асосан.

Уларнинг сўзларига кўра, амалиёт тахминан 24 соат давом этди. Ҳаводан зарба вақтида террорчиларнинг бир неча лагерлари, ўқ-дори омборлари ва қатор хўжалик иншоотлари йўқ қилинган.

Аввалроқ Россия ҲКК ва Туркия ҳарбий ҳаво кучлари Суриянинг Ҳалаб вилоятида ИШИДга қарши ҳамкорликдаги ҳаво амалиётинини ўтказишгани хабар қилинганди. Унинг натижасида уч бошқарув пункти ва алоқа маркази, шунингдек жангариларининг бир неча таянч нуқталари йўқ қилинди.