Полиция Калифорния университетининг икки талабасини бошқа бир талабани мамлакат президенти Дональд Трампнинг тарафдори бўлгани учун калтаклаганликда гумон қилиб қўлга олди.

Гувоҳларнинг маълумотларига кўра, ёш йигитлар университет шаҳарчаси ҳудудида машинадан отилиб чиқиб, йўл четида Трампнинг шиори ёзилган ("Американи яна буюк қилайлик")  қизил кепка кийган 21 ёшли Жек Палковичга ташланишган.

Жабрланувчи қутилиб, қочишга муваффақ бўлган, полициячилар эса тез орада безориларни қўлга олган.

Талабаларнинг аксарияти Трампни қўллаб-қувватламаслигини тан олган, бироқ университет ҳар доим сўз эркинлиги ва қарашларни эркин ифодалашга ҳурмат кўрсатилиши билан машҳур бўлганлиги, шунинг учун ҳам сиёсий қарашлар туфайли кишига ҳужум қилиш номақбул эканлигини таъкидлаган. Ҳужум қилувчиларнинг сиёсий қарашлари маълум эмас.

Палкович университетдаги Республикачилар партияси тарафдорлари тузган клуб ташкилотчиларидан ҳисобланади. Бундан олдинроқ бу клуб портали орқали Трампни қўллаб-қувватловчи тадбир уюштирилиши эълон қилинганди. Breitbart News портали муҳаррири Мило Яннопулос эса ирқчилик қарашларига эга бўлиб, унинг чиқиши норозилик келтириб чиқарган. Университет ҳудудида унга қарши 1,5 минг киши митинг уюштирган. Кўп ўтмай ҳудудда ниқоб таққан ўнлаб йигитлар пайдо бўлиб, ойналарни синдира бошлаган.

Полиция намойишни тарқатиб юборган, Трамп тарафдорлари уюштирмоқчи бўлган маросим ҳам бекор қилинган.

Бу воқеалардан кейин Трамп университетни молиялаштиришдан маҳрум этиш билан таҳдид қилди.