Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ҳукуматлари ўртасида Ўзбекистондан Россияга мева-сабзавот маҳсулотларини олиб кираётганда фитосанитар талабларни бажариш бўйича ҳужжат имзоланди. Уни Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазири Элёр Ғаниев ҳамда Россия Федерацияси Қишлоқ хўжалиги вазири Александр Ткачёв ўртасидаги ишчи учрашув вақтида имзоланди. Бу ҳақда Россия қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда. 

Учрашув вақтида вазирлар Ўзбекистон ва Россия ўртасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва озиқ-овқат маҳсулотлари савдосини ривожлантириш масалаларини муҳокама қилишди.

РФ Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, икки давлат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари айирбошлаш 2016 йилда деярли 20 фоизга ошган ва 398 млн. АҚШ долларини (2015 йилда – 334 млн) ташкил этган.

Жумладан, Россиядан Ўзбекистонга 284,8 млн долларлик ҳамда Ўзбекистондан Россияга 113,7 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинган.