Инглиз тилидан дарс берувчи кичик Бэрри Уайт ўз ўқувчиларининг ҳар бири билан алоҳида саломлашишнинг усулини ўйлаб топди. Болалар синфхона ёнида қатор тизилиб туришади ва уларнинг ҳар бири ўқитувчиси билан алоҳида усулда саломлашади.

Кичик Уайт АҚШнинг Шимолий Каролина штатида жойлашган Шарлотта шаҳридаги мактабнинг бешинчи синфига дарс беради. Унинг сўзларига кўра, бу усулни нафақат унинг синфи, балки қўшни синфдагилар ҳам ўзлаштирган. Энди у бундай саломлашишни учинчи синфдагиларда синаб кўрмоқчи.