Америкалик актриса ва телебошловчи Вупи Голдберг АҚШ президенти Дональд Трампнинг қарорлари ва «Толибон» ташкилоти ўртасида фарқ кўрмаётгани ҳақида гапирди. Бу ҳақда Fox News хабар қилган.

«Бизда аёлларни бир неча марта камситган, аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи ташкилотларга таҳдид қилган ва ОАВнинг овозини бўғишга ҳаракат қилган етакчи. Бу билан унинг толибонлардан фарқи қолдими?» — деган Голдберг.

Телебошловчи шунингдек, Трампни бошқа диний конфессиялар зарарига христианларга имтиёзлар берганликда айблаган.

Бундан олдинроқ, Белла ва Жижи Ҳадид Трампнинг муҳожирлар ҳақидаги фармонига қарши намойишларга қўшилгани хабар қилинганди.