Xiaomi компанияси Xiaomi Mi 5 с флагманининг бюджет версиясини ишлаб чиқмоқда. Ижтимоий тармоқларда янги телефоннинг суратлари тарқалди. Hi-Tech нашри шу ҳақида маълумот берди. 

Xiaomi Mi 5c орқа панелида шиша ишланмалари бўлган металл корпусга эга бўлади. Дизайн "тўнғич" флагман моделлар - Mi 5 ва Mi 5s'дан фарқ қилади. Экран 5,5 дюймдан ортиқ бўлмаслиги маълум қилинди. 

Смартфон нархи номаълум. Анонс март ёки апрель ойида бўлиб ўтади. 

Янги моделга хос бўлган хусусиятлар:

Процессор: Snapdragon 625 – 8 ядро Cortex-A53 2 ГГц частотасида;
Хотира: 3 Гб оператив ва 64 Гб flesh-хотира;
Камера: 12 Мп асосий ва 8 Мп фронтал;
ДТ: Android - MIUI 8;
Аккумулятор: 3200 мАc.