“Тошкент” марказий сейсмостанцияси маълумотига кўра, 2017 йил 2 февраль куни Тошкент вақти билан соат 23:35 да Жиззах шаҳрида 2 балл, Самарқанд шаҳрида 2 балли ер силкиниши қайд қилинди. Бу ҳақда Республика Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.

Зилзила эпицентри Тошкент шаҳридан 204 км ғарбий йўналишда Ўзбекистон Республикаси Жиззах вилояти ҳудудида жойлашган бўлиб, магнитудаси M=4.2 ни ташкил этган. Координаталари: 40.59N 67.07E.

Содир бўлган ер силкиниши натижасида ижтимоий объектлар ва аҳоли турар-жой биноларига талофат етганлиги тўғрисида маълумот келиб тушмади.