АҚШ адлия вазирлиги Сиэтлдаги суднинг Дональд Трампнинг муҳожирлик фармонини тўхтаб қўйиш ҳақидаги қарорига қарши шикоят аризаси билан чиқмоқчилигини маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсерга таяниб хабар берди.

Шунингдек Оқ уйда фармонни “мумкин бўлган ва ўринли” деб аташган.

“Президент фармони мамлактни ҳимоя қилишга қаратилган”, - деди Спайсер.

Аввалроқ Сиэтл (Вашингтон штати) федерал судьяси АҚШ президенти Дональд Трампнинг муҳожирлик фармони таъсирини қисман тўхтатиб қўйгани ҳақида хабар берилганди.