АҚШ ҳукумати Lockheed Martin компаниясидан 55 та F-35 қирувчи самолётини 7,5 фоизлик чегирма билан харид қилди, деб маълум қилди Оқ уй матбуот котиби Шон Спайсер.

"Кеча Lockheed Martin билан 90 та F-35 самолёти сотиб олиш бўйича ажойиб битим тузилди. Самолётлардан 55 таси АҚШ ҳарбийлари учун харид қилиниб бўлди", деб айтган Спайсер матбуот-анжуманда. 

Унинг айтишича, самолётлар аввалги нархидан 7,5 фоизга арзонроқ тақдим қилинган. Шу тариқа тақдим қилинган чегирма туфайли АҚШ солиқ тўловчиларининг 455 млн доллари тежаб қолинган. 

"Бу америкалик солиқ тўловчилар учун президент эришган яна бир катта ғалаба", деб айтган Спайсер.