Президент Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг баёнот беришича, сўнгги сўзни Туркия халқи айтган вақтда, мамлакат ҳар доим ғолиб бўлган. Аксинча, фуқаролар фикрига эътибор берилмаган вақтда, мағлубиятга учраган. У Мерсин шаҳар шифохонасининг очилиш маросимида шундай фикрни билдирган. 

Унинг сўзларига кўра, Туркия Чанаққалъа жангида жуда катта баҳо тўлаган. «Биз мустақиллик учун уруш ва Туркия республикаси тикланиш йилларида йирик қурбонлар бердик. Давлат тўнтаришларида ҳам қурбонлар бердик. Туркия сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий тўлқинлар сабабли ҳам катта зарар кўрди», - дея хотирлаган давлат раҳбари.

«Вақти келиб биз англаб етдикки, Туркия халқ сўзига кирган вақтида ғалаба қозонгани, халқ истагини рад этганида мағлуб бўлганини англаб етди», - деб таъкидлаган Эрдўған.