Эрон ислом инқилоби посбонлари корпуси АҚШ Теҳронга нисбатан баллистик ракета синови туфайли санкция киритганидан сўнг ҳарбий машқлар бошлади. Бу ҳақда Sepahnews хабар бермоқда.

Семнан вилоятидаги машқлар “санкцияларга нисбатан нафрат” номи остида ўтказилади. Уларда турли ракета қурилмалари, жумладан, “Сайёд-2” ва “Тебес”лар намойиш этилади.

Шунингдек, машқлар давомида катта ва ўрта масофадаги радиолокация тизимларидан фойдаланилади.

Аввалроқ Эрон АҚШга нисбатан жавоб санкцияларини киритиши хабар қилинганди. 

Пентагон раҳбари Жеймс Мэттис эса Эронни террорчиликнинг энг катта ҳомийларидан бири, деб атади.