Давлат буюртмаси асосида “Ўзбекфильм” киностудиясида суратга олинган “Муқаддас истак” фильмининг илк расмий трейлери тақдим этилди. Бу ҳақда Ўзбекистонлик актёр Соҳиб Аббосхон “Фейсбук”даги ўз саҳифасида маълум қилган.

Картина режиссёри Ҳилол Насимов. Фильмда Ўзбекистоннинг машҳур актёр ва актрисалари суратга тушган. Трейлерда Соҳиб Аббосхон, Лола Элтоева, Толиб Мўминов ва бошқа қатор ёш актёр ва актрисаларнинг ушбу фильмда роль ижро этганларини кўриш мумкин.

“Муқаддас истак” картинаси ҳақида қўшимча бошқа маълумотлар келтирилмаган.