АПЛнинг 24-турида кичик сенсация юз берди. Кингстон-апон-Ҳаллдаги «Кингстон Коммуникейшн» стадионида «Ҳалл Сити» «Ливерпуль»ни қабул қилиб, 2:0 ҳисобидаги ғалабага эришди.

Биринчи бўлим охирида Альфред Н'Диайе «йўлбарслар»ни олға бошлади. Бу вазиятда Симон Миньол жуда қўпол хатога йўл қўйганди.

Иккинчи бўлим охирида эса Байе Умар Ниасс дарвозабон билан яккама-якка вазиятга чиқиб борди ва ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди.

Эндиликда «Ливерпуль» 46 очкоси билан АПЛ турнир жадвалининг тўртинчи ўрнида қолди, «Ҳалл» эса очколари сонини 20тага етказиб, 19-поғонадан 18-поғонага кўтарилди.

Ҳалл – Ливерпуль 2:0
Голлар: 1:0 – 44 Ндиайе, 2:0 – 84 Ньяссе.
Ҳалл – Якупович, Раноккия, Магуайр, Робертсон, Эльабделлауи, Ндиайе, Эвандро (Таймон, 62), Клукас, Хаддлстоун, Гросицки (Мейлер, 80), Эрнандес (Ньяссе, 65).
Ливерпуль – Миньоле, Милнер (Морено, 83), Матип, Клайн, Коутиньо, Лаллана (Ориги, 83), Фирмино, Джан (Старридж, 67), Мане, Лейва, Хендерсон.
Огоҳлантиришлар: Магуайр (27), Милнер (40), Таймон (74).