Франция пойтахти Париж шаҳрида The Best Award мукофотининг 40-тақдимот маросими ўтказилди.

Унда Ўзбекистоннинг биринчи Президенти Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тиллаева ҳам иштирок этди. Бу ҳақда у ўзининг Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилган.

Мазкур маросимга жаҳоннинг кўплаб давлатларидан турли соҳаларда ютуқларга эришган саховатпеша инсонлар таклиф этилди.