Россиянинг Ростов шаҳрида барпо қилинаётган стадионда ёрдамчи ишчи металл плита босиб қолишидан ҳалок бўлди. 

Фожиа Ростов вилояти марказининг чап қирғоғида 2 февраль куни юз берган. «Ростов-Арена» футбол стадионидаги қурилиш ишлари чоғида Аҳмад исмли ишчи металл плиталар остида қолиб кетган. 

Гувоҳларнинг сўзларига кўра, хизматчи 2 соат ҳушсиз ётган. Тез ёрдам эса, кечқурун етиб келган. 

Фото: bloknot-rostov.ru

“Нима учун тез ёрдам икки соатда келади? Ахир, гап инсон ҳаёти ҳақида кетаётган эди. Нима учун бу масалага масъулиятлироқ ёндашилинмайди? Йигит ёш, ҳеч нарсани кўрмасдан хазон бўлди”, - дейди марҳумнинг танишларидан бири. 

Ростовликлардан бирининг айтишича, ёш йигит қурилишда ёрдамчи бўлиб ишлаган. у 3 февралда шаҳар шифохонасида ҳаётдан кўз юмган.