Руминиянинг бир қатор шаҳарларида охирги 25 йил ичидаги энг йирик норозилик намойишлари ўтмоқда, уларнинг иштирокчилари сони 300 минг кишидан ошиб кетди. Бундай кўп миқдорда одамлар Руминия шаҳарлари кўчаларига 1989 йилда диктатор Наколае Чаушеску ағдарилгандан кейин чиқмаганди.

Аҳолининг оммавий норозилигига бир ой аввал ҳокимият тепасига келган ҳукуматнинг кенг амнистия ўтказиш қарори сабаб бўлди. Норозиларнинг фикрича, амнистия оқибатида озодликка коррупциялашган амалдор ва сиёсатчилар чиқади. Бундан ташқари, ҳукумат мамлакат жиноят кодексига ўзгартиришлар киритишга ва коррупциячиларга қўлланадиган жазони анча юмшатишга қарор қилган.

Норозиликлар полиция билан тўқнашувларга айланиб кетган, пойтахт Бухарестда намойишчилар чиқиндилар ва автомобиль покришкаларини ёқишган. Полициячиларга ёнувчи аралашмали шиша идишлар ва тошлар улоқтирилган. Ҳукумат ўнлаб кишилар ҳибсга олинганини маълум қилди. 

Руминия ҳукумати амнистия эълон қилинишини турмаларни бўшатиш зарурияти билан тушунтирган. Амалдорларнинг айтишича, ҳозирда улар меъёридан тўлиб-тошган.