2017 йил 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Тожикистон Республикасининг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Содиқ Имоми билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Суҳбат давомида икки томон кун тартибининг жорий масалалари, 2016 йилнинг 27-28-декабрь кунлари Душанбе шаҳрида бўлиб ўтган савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон-Тожикистон Ҳукуматлараро комиссиясининг 4-мажлиси доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди. 

Учрашувда турли даражаларда бўлажак учрашувларга тайёргарлик кўришнинг амалий жиҳатлари ҳам кўриб чиқилди.